“Давлат харидлари – тадбиркор бизнеси ривожи учун кенг имкониятлар пойдевори” ФОРУМИ

Форумни ташкил этишдан асосий мақсад давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва бунда тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиш имкониятларини янада оширишдан иборат. 

Унда тадбиркорлар дуч келаётган долзарб муаммолар юзасидан фикрлар алмашиш, уларни амалдаги қонунчилик ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш орқали самарали ҳал этиш йўлларини излаш назарда тутилган.

Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек, давлат харидлари – юқори қўшилган қиймат яратувчи ва тайёр маҳсулот экспорт қиладиган саноат корхоналарини кўпайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни янада ривожлантириш имконини яратади.

Форумда Республика ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш мақсадида иштирокчиларга унда онлайн тарзда қатнашиш имконияти яратилди.

Тошкент шахар, 26 июль 2019 йил