18 Dekabr 2019

Toshkentda raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish bo’yicha ilmiy markaz ochiladi

2019 йил 17 декабрь куни Корея Республикасининг Седжонг шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларида – Агентлик) ва Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги Вазирлиги ўртасида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт бўйича ҳамкорликдаги Марказ (кейинги ўринларда – Марказ) очилишига оид Келишув имзоланди.

Имзоланган ҳужжатга кўра, Корея томони Ўзбекистон Республикасининг электрон ҳукуматини ривожлантириш учун 2 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.

Корея томони электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги учта юқори малакали ходимларни, Марказда 3 йил давомида доимий равишда ишлаш учун юборадиган бўлди.

Тошкентда Марказнинг расмий очилиш маросими 2020 йил январ ойи охирига режалаштирилган.

Таъкидланишича, Марказ Корея тажрибасига асосланиб, Ўзбекистонда электрон ҳукумат (кейинги ўринларда – ЭҲ) ва рақамли иқтисодиёт (РИ)ни ривожлантиришда эксперт сифатида қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.